Моуриньонинг олдига бормайман! Катта трансфер барбод бўлди

“Бавария” мутасаддилари франциялик легионер Кингсли Команни трансферга қўйган. Янги бош мураббий Венсан Компани янги мавсумда ўз ҳамюртига ишонч билдирмоқчи эмас.

Кингсли Коман ўзига янги жамоа топиши керак. Вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлган Жозе Моуриньо тажрибали ҳужумкор футболчини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи бўлди.

Бундеслига бўйича мутахассис бўлган таниқли журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, “Фенербаҳче” раҳбарияти 28 ёшли футболчини олиш учун бир неча маротаба таклиф билан чиқди.

Бироқ Кингсли Коман бу чорловларнинг бирортасини қабул қилгани йўқ. Франциялик ўйинчининг Туркия чемпионатига кўчиб ўтиш нияти йўқ.

Transfermarkt портали “Бавария” билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!