Моуриньонинг қайсарлиги
Ads

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо голландиялик ҳужумчи Мэмфис Депайнинг "Эвертон"га ўтишига рухсат бермади. 

Моуриньо келганидан кейин асосий таркибдаги жойини йўқотган футболчи айни пайтда иқтисодия жиҳатдан клубга ҳақиқий бош оғриқ бўлмоқда. Биринчидан, Депай катта сумма 27,5 миллион евро эвазига олиб келинган ва ҳозирча бу маблағни оқлагани йўқ. Иккинчидан, футболчи майдонга тушиб тер тўкмаса ҳам ҳафтасига 120 минг еврога яқин маош олмоқда. Учинчидан, асосий таркибдаги жойини бой берган футболчининг трансфер нархи кескин пасайиб кетмоқда. 

Клуб раҳбарияти бундай вазиятда ўйинчини бошқа жамоага трансфер қилиб, пул ишлаб олиш ва харажатлардан қутилишга ҳаракат қилади. Буёғига эса Моуриньо қайсарлик қилиб, ўзи ўйнатмаётган футболчи рақибни кучайтиришини истамаяпти. 

Жорий мавсумда атиги 20 дақиқа тўп сурган Депайга айни пайтда "Рома" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

SPORTS.uz