Моуриньонинг "қора рўйхати"даги футболчи Италияга кетади

  • 4 июль, 2020, 16:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лацио" клуби "Тоттенхэм"нинг чап қанот ҳимоячиси Дэнни Роузни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этадиган римликлар ўз таркибларини сезиларли тарзда кучайтирмоқчи. 30 ёшли англиялик футболчи ҳам бош мураббий Жозе Моуриньо билан келиша олмаётгани сабаб жамоадан кетиши кутилмоқда.

Роуз жорий мавсумнинг иккинчи ярмини “Ньюкасл”да ижарада ўтказмоқда. Унинг трансфер нархи эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!