Моуриньонинг “Реал”даги асосий вазифаси маълум бўлди
"Реал Мадрид" раҳбарияти жамоанинг янги бош мураббийи олдига жорий мавсум давомида йўқотилган барқарорлик, ҳурмат ва тартибни зудлик билан тиклашни биринчи даражали вазифа сифатида қўйиш ниятида. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, бу вазифа янги мавсумда "қаймоқранглилар"га раҳбарлик қиладиган ҳар қандай мутахассис олдига устувор вазифа қилиб қўйилади. "Бенфика"да фаолият юритаётган Жозе Моуриньо "Реал"га тайинланишга энг яқин номзод. Португалиялик мураббий ушбу чақириқни қабул қилишга ва вазиятни яхши томонга ўзгартиришга тайёр.
"Реал" раҳбарияти учун иккинчи устувор вазифа таркибни мустаҳкамлашдир. Бироқ, у футболчилар ўртасидаги ички келишмовчиликлар ва кийиниш хонасидан маълумотлар сизиб чиқиши янги ўйинчиларни сотиб олишдан кўра кўпроқ ҳал қилиниши кераклигини тушунади.

Фикрлар