Моуриньонинг шарти бажарилмаса, у "Рома"дан кетади!

Жозе Моуриньонинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Бироқ, Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, Моуриньо ёзги трансферлар даврида янги ўйинчилар сотиб олиш учун раҳбариятдан кафолат олишни хоҳлайди ва ҳатто қайси футболчиларни олиб келишни ҳам белгилаб қўйган. Агар клуб раҳбарияти португалиялик мураббийнинг ушбу шартини бажармаса, Жозе Рим клубини эрта тарк этиши мумкин.

“Рома” айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Жозе Моуриньо жамоаси тўртинчи ўриндаги “Милан”дан атиги бир очко ортда қолмоқда.

“Рома” навбатдаги ўйинини 2 апрель куни “Сампдория”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
24/03/2023 10:39
Реал улади Моуриньо. Би́лаг