Жозе Моуриньо "Фенербахче"ни бошқаради

61 ёшли мутахассиснинг шартномаси 2 йилга амал қилади. Мазкур битим борасида клуб спорт директори португалиялик Марио Бранку иш олиб бормоқда. Жанлука Ди Марцио берган хабарга кўра, расмий маълумот бугун эълон қилинади. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, шартнома "2+1" кўринишида имзоланиши кутиляпти. 

Туркия чемпиоати Моуриньонинг карьерасидаги бешинчиси бўлади. Бунга қадар у Португалия, ("Порту", "Бенфика"), Англия ("Челси", МЮ "Тоттенхэм"), Испания ("Реал"), Италия ("Интер", "Рома") клубларида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!