Моуринью Кэррикка мураббийилар штабидан иш таклиф қилди
Ads

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг сўзларига кўра жамоа ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик фаолиятини якунлагач бемалол клуб мураббийлар штабида фаолият олиб бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи жорий мавсум сентябрь ойидан буён учрашувларда иштирок эта олмаяпти. У айни дамда юраги билан боғлиқ жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланиш жараёнини бошидан ўтказмоқда.

“Майкл футболчи сифатидан кўра инсон сифатида кўпроқ муҳим. Биз унга соғайиши ва тикланиши учун, қолаверса, у жамоада яна қанча ўйнай олиши борасида бир қарорга келиб олиши учун вақт бердик.

Агар ҳоҳласа менинг мураббийлар штабимда унга жой бор, буни ўзи ҳам ҳис қилади. Қачон у буни ҳохласа жойни эгаллаши мумкин. Буни нафақат мен, балки, клуб раҳбарияти ва хўжайинлари ҳам исташяпти. Шундай экан Майклнинг олдида қулай имкониятлар турибди ва унинг келажаги МЮ билан боғлиқ.

У жорий мавсумни охиригача ўйнамоқчи. У бунинг учун ўзида куч ва ишонч ҳис қилмоқда. У машғулотларга қайтди. Бизга футболчи керак, Майкл эса ўйнашни истамоқда. Мен бундан хурсандман”, - дейди португалиялик мутахассис.