Моуринью норози футболчиларга чиқиш эшикларини кўрсатишга тайёр
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью жамоадаги норози футболчиларни қўйиб юборишга тайёр эканлигини билдирди.

“Мен ҳар доим футболчиларга нисбатан очиқ муносабатда бўлганман. Бу борада нафақат таклифларни, балки, футболчиларнинг ҳохишларини ҳам кўриб чиқишим мумкин. Истаган футболчи менга мурожаат қилиши мумкин. Агарда жамоада кўнгли тўлмаётган бўлса ва кетишни истаса, мен бунга қарши эмасман. Хаттоки бизнинг асосий рақибларимиздан таклифлар бўлса ҳам.

Эсингиздами, Хуан Мата “Челси”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. Бу мен учун муаммо эмас, мен доим очиқ муносабатдаман”, - дейди португалиялик мутахассис Sky Sports телеканалига берган интервьюсида.