Моуринью Ракитични “Манчестер Юнайтед”да кўришни истаяпти

“Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона” футболчисидан умидини узмаяпти. Don Balon нашрининг хабар беришича, “қизил иблислар” устози Жозе Моуригьюнинг шаҳсан ўзи Иван Ракитични ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Португалиялик мутахассиснинг фикрича, хорватиялик футболчи Поль Погба билан биргаликда “МЮ”нинг марказий чизиғини кучайтира олади. Ракитич майдонда Погбага кўпроқ эркинлик тақди этиши мумкин.

Юқоридаги манбаанинг хабарига кўра, “Барселона” бош мураббийи Луис Энрике Ракитични кўп ҳам қадрига етмаяпти.

Маълумот учун, Хорватия терма жамоаси аъзоси “Барселона” такрибида ушбу мавсумда 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!