Моуринью ёзда "Рома"ни тарк этиши мумкин

"Рома" устози Жозе Моуринью жамоадан кетиши мумкин. Жамоа раҳбарияти унга шарт қўйган.

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, агар "Рома" ички чемпионатда кучли тўртликка кира олмаса ва келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этмаса, Моуринью ёзда жамоани тарк этади.
Португалиялик мутахассиснинг "Рома" билан амалдаги шартномаси муддати 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтпмиз, 5 март куни "бўрилар" А Сериянинг навбатдаги учрашувида ўз майдонида "Ювентус" билан баҳс олиб боради. "Рома" айни дамда чемпионат турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!