Мойзе Кин яна А Серияга қайтиши мумкин. Чунки...

“Эвертон” клуби форварди Мойсе Кин яна Италияга қайтиши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли футболчи ҳали АПЛга мослаша олмаяпти ва шу боис унинг агенти Мино Райола мавсум охиригача унга янги жамоа изламоқда. Маълумотларга қараганда унга "Милан"дан қизиқишлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" Кинни ўтган ёзги трансферлар даврида “Ювентус”дан 27,5 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 11 та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!