Муайтайчиларимиз Осиё ўйинларини 5 та медал билан якунлади!
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли халқаро мусобақада 8 нафар муайтайчиларимиз иштирок этиб, 2 та олтин, 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
U-14-15, 51 кг.
Олтин медал: Турдибоев Асадбек
U-16-17, 54 кг.
Олтин медал: Нурхўжаев Музафар
U-14-15, 45 кг.
Бронза медал: Абдувалиев Достон
U-16-17, 54 кг.
Бронза медал: Очилова Жасмина
U-16-17, 60кг.
Бронза медал: Давронов Шахрўз
Бу ҳақда Ўзбекистон муайтай ассоциацияси хабар бермоқда.



Фикрлар