Муҳаммад Бин Салмон нега Месси ва Роналдуни Саудияга чорламоқда?!

Саудия Арабистони сўнгги йилларда туризмни ривожлантириш мақсадида катта ишлар олиб бормоқда. Хорижлик меҳмонларни чорлаш мақсадида катта инвестиция киритилди. Янги меҳмонхоналар қурилиши бошланди. Бунда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад Бин Салмоннинг ўрни катта.

jierfjijerfjierfjire

Бин Салмон яқинда ташқи ишлар вазири ва халқаро алоқалар бўлими раҳбарларига Криштиану Роналду ва Лионель Мессини рекламада суратга тушиши лозимлиги ҳақида буйруқ берган. Ҳозирча, ушбу буйруқнинг қай даражада амалга оширилаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумотлар аён эмас, бироқ «The Telegraph» ўз инсайдерлари орқали вазиятга ойдинлик киритишга қарор қилди. Маълумотларга қараганда, футболчиларга Саудия Арабистони туризм вакиллари йилига 6 миллион евролик шартнома таклиф этган. Бу орқали, улар футболчиларнинг имижидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритишни режа қилмоқда. Ҳозирча, иккита футболчи ҳам таклифларга рад жавобини берган. Бунга уларда етарлича асослар мавжуд.

Аслида, араб мамлакатларида бундай пиар кампанияларнинг ташкил этилиши одатий ҳол. Мамлакат раҳбарлари хорижлик блогер ва саёҳатчиларни моддий қўллаб-қувватлашга ҳам тайёр. Валиаҳд шаҳзоданинг буйруғига биноан, Саудия туризм ривожланган мамлакатга айланиши учун хорижлик журналистлар эътибори жуда муҳим.

Гап шундаки, келаси ойда «Саудияга хуш келибсиз», деб номланган каттагина туризм реклама экран юзини кўради. Бу ролик сайёрамизнинг деярли барча таниқли телеканалларида айланиши кўзда тутилган. Ҳозир бу реклама ролиги Буюк Британиянинг деярли барча телеканалларида айланмоқда. Таниқли футболчилар эса, бу роликларида асосий ролда бўлиши режага киритилган. Шу тариқа, бу роликлар вирус сингари бутун дунёни қамраб олиши кўзда тутилган. Инсон ҳуқуқлари билан муаммолар ўчоғига тушиб қолган Саудия Арабистонининг репутациясини ошириш ва уни туристлар учун чиройли маскан қилиб кўрсатиш жуда муҳим. Бунинг учун Бин Салмон реклама орқали ишга киришди.

jierjierjige

Аллақачон хорижлик блогерларни «ишга» солиш ишлари бошланиб кетди. Россия ва украиналик блогерларга Саудия Арабистони вакиллари қуйидаги таклифлар билан чиққан:

* 5 кун давомида барча сайилгоҳларда бўлиш, энг қиммат меҳмонхонада ҳордиқ чиқариш ва «Формула Е» учун вип чипта.

* 9 кунлик тур давомидаги барча харажатларни қоплаш. Барча бизнес марказлардаги инсонлар билан алоқага чиқиш имконияти, мамлакатдаги барча эшикларни очиб бериш ва ҳар қандай вазиятда давлат муҳофазасида бўлиш.

* Экстеримал спорт турлари учун мўлжалланган 500 миллиардлик шаҳар - Ноэмга саёҳат.

* Ҳар қандай санъат ва сиёсатга оид тадбирларда бепул иштирок этиш. Саудиядаги қишки муз саройида ҳам бепул ҳордиқ чиқариш имконияти.

oerkkreokrere

Ушбу имкониятлар эвазига, бор йўғи блогер ва журналистлардан мамлакатдаги имкониятлар ҳақида пост қолдириш талаб этилади холос. Айримлар бу таклифларни қабул қилган бўлса, бошқалар буни рад этди. Экоблогерлар саналган Брет Лав ва Мерри Геббетлар Саудиядан келиб тушган таклифни қабул қилмади. Бунга, блогерлар Саудиянинг турли жанжаллар ўчоғи эканлигини баҳона қилиб кўрсатишган.

Аслида, бу компания Роналду ёки Мессисиз ҳам катта муваффақият қозониши мумкин эди, бироқ Жамал Хашоггининг ўлими, воқеалар ривожини кескин ўзгартириб юборди. Қирол ва унинг оиласини танқид қилган журналист, Туркияда ўлдирилгач, хориж нашрлари Саудияни деярли иккинчи Шимолий Кореяга айлантириб юборди.

kokotkort

Айнан шу сабабли, Роналду ва Месси Саудия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда. Маълумотларга қараганда, бу уларнинг жуда баланд репутацияси учун кескин зарба бериши мумкин.

Шу боис, Валиаҳд  жуда юмшоқ пир компаниясини ишга тушириб юборди. Унинг фикрича, Роналду ва Мессини бирга рекламада суратга олиш, мисли кўрилмаган эффект бериши лозим. Шаҳзода Бин Салмон 2030 йилга келиб, мамлакатни нефть савдосига қарам бўлиб қолишдан қутқаришни режа қилган. У давлат бюджетида пуллар бор пайтда, туристик марказ қуришни режалаштирмоқда. Қаҳрамонимиз бундан 10 йил илгари раҳбарлик лавозимини эгаллаган бўлиб, ҳозирда Саудия тахти учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

jijierjfierjfe

Хорижда ўқиб келган Муҳаммад Бин Салмон бугунги кунда Саудияни туризм ва бизнес марказга айлантириш орзусида. Бунинг учун унга Роналду ва Месси сингари брендлар ёрдам бериши мумкин. «The Telegraph»нинг маълум қилишича, тез орада «VIsit Saudiya» реклама компанияси футболчилар учун янгиланган ва яхшиланган контрактлар таклиф этишни режа қилмоқда. Балки иккинчи уринишда Месси ва Роналду бирга суратга тушишга розилик билдирар?! Воқеалар ривожини SPORTS.uz да кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!