Муҳаммад Мокаев "Эдвардс – Белал" жангида ким ғолиб бўлишини айтди

  • 25 июль, 12:25
  • 0
  • MMA

Супер енгил вазн тоифасида мағлубиятсиз серия қайд этаётган UFC жангчиси Муҳаммад Мокаев чемпион Леон Эдвардс ва Белал Муҳаммад ўртасидаги жанг учун ўз тахминларини билдирди.

"Менга икки жангчи ҳам ёқади.  Менимча, Белал бу баҳсд ғалаба қозонади. Тўғри, Леон Эдвардс жуда ақлли жангчи. IQ даражаси ҳам юқори. Лекин Муҳаммад доимо босим ўтказиб ҳаракат қилади. Агар жангда Леон қулай масофани топса, Белал учун жуда катта хавф туғилади", – деди Мокаев Title Sport Network га.

Эслатиб ўтамиз, Леон Эдвардс(22-3-1 N/C) ва Белал Муҳаммад(23-3-1 N/C) ўртасидаги жанг 28 июль куни "UFC 304" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!