Муҳаммад Салаҳ Саудиядан супер таклиф олди

  • 07 Aug 17:20
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

"Ал-Иттиҳод" мисрлик футболчига йилига 100 миллион евродан ортиқ маош билан икки йиллик шартнома таклиф қилган. Бу ҳақда "BT3" хабар бермоқда. Агар "Ливерпуль" 31 ёшли ҳужумчини сотишга рози бўлса, деярли 70 миллион евро ишлаб олиши маълум.

Муҳаммад Салоҳнинг мерсисайдликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган бўлиб, трансфер нархи, 65 миллион еврони ташкил қилади.

Салаҳ ўтган мавсумда 51 та ўйинда қатнашиб, 30 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!
ЯХЁ АТАХАНОВ
07/08/2023 22:57
Мухаммад соққани ишлаб ол. Бундай шанс бошқа бўлмаса керак