Муҳаммад Салоҳ манчестерликлар “душмани”га айланди
Англия Премьер-лигасининг 32-турида “Манчестер Юнайтед” футболчилари “Олд Траффорд”да чемпионлик учун курашаётган “Ливерпуль” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ливерпулликларни мағлубиятдан қутқариб қолган голни урган Муҳаммад Салоҳ яна бир рекорд соҳибига айланди.
Talksport нашрининг хабар беришича, мисрлик форвард киритган тўп унинг Манчестер суперклуби дарвозасига урган 11-голи сифатида қайд этилди. Шу тариқа, Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигаси доирасида “Манчестер Юнайтед” дарвозасига энг кўп гол урган футболчига айланди.
Аввалги рекорд машҳур тўпурар Алан Ширерга тегишли эди. Англиялик форвард манчестерликлар дарвозабонларини ўн маротаба доғда қолдирган.
Серхио Агуэро, Лес Фердинанд, Робби Фаулер эса, “Манчестер Юнайтед” дарвозасига саккизтадан тўп киритган.
Фикрлар