“Муҳаммад Салоҳ, овозингни ўчириб, жим ўтир!”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Рой Кин “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг захирага олинган вақтдаги реакциясига муносабат билдирди.

- Аслида ўйинчи ўзини муҳимлигини билиши яхши ҳолат. Лекин буни захира ўриндиғида кўрсатишнинг кераги йўқ. Майдондан ташқарида, қўлни баланд кўтариб, ҳамманинг эътиборини ўзингга қаратмади. Овозингни ўчириб, жим ўтир.

Сен буни қабул қилишинг шарт. Хафа бўлишинг мумкин, лекин жуда ошириб юборма. Муҳаммад Салоҳдан зўр ўйинчиларнинг кўпини кўрганман. Улар ҳеч қачон бунақа муаммо чиқармаган, - деди Рой Кин.

“Ливерпуль” ва “Челси” иштирокидаги биринчи тур учрашуви 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Юрген Клопп мисрлик футболчини 77-дақиқада захирага олди. Бу Муҳаммад Салоҳга ёқмади ва у эътирозини қўпол тарзда билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!