Муҳаммад Салоҳ бу футболчини ёмон кўрарди

  • 14 Nov 19:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль”да Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане билан бирга ўйнаган Роберто Фирмино африкалик футболчиларнинг ўзаро муносабати яхши бўлмагани ҳақида гапирди.

Tecno

- Мен майдондан уларнинг ўртасида эдим. Улардан бири бошқасига нафрат билан қараганини кўрдим.Буни шундоқ ҳис қилиб турардим.

Мен ҳужум учлигида Салоҳ ва Манени боғлаб турардим. Қалтис вазиятларда эса, “ўт ўчирувчи” вазифасини ҳам бажаришимга тўғри келарди, - деди Роберто Фирмино.

Бразилиялик ҳужумчи айни пайтда “Ал-Аҳли” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти. Фирмино “Ливерпуль” сафида жами 362 та учрашувда майдонга тушиб, 111 та гол ва 72 та ассист муаллифи бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!
Pardayev Shavkat
13/11/2023 12:58
Эга, тўлдирувчиси йўқ гап бўлибди, сарлавҳа. Шунақаям эътиборсизлик бўладими?! ёки, шунақаларга кунимиз қолдими?