Муҳаммад Салоҳ фаолиятида биринчи марта кетма-кет 10 та АПЛ ўйинида гол ура олмади
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган "Вест Хэм Юнайтед"га қарши баҳсда (5:2) иштирок этди, аммо гол ура олмади. Шу тариқа, футболчи АПЛда кетма-кет 10 та ўйинда гол ура олмади.
Қайд этиш жоиз, ушбу статистикага фақатгина мисрлик футболчи майдонга тушган Англия чемпионати учрашувлари киритилган. У захирада қолган ўйинлар, шунингдек, Африка Кубогидаги иштироки туфайли ўтказиб юборилган ўйинлар ҳисобга олинмайди. Салоҳ охирги марта 2025 йилнинг ноябрида "Астон Вилла"да (2:0) АПЛда гол урганди.
Жорий мавсумда Салоҳ клуб сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар