Муҳаммад Салоҳ келаси мавсумни қайси жамоада бошлашини айтди

“Ливерпуль” тарихида энг кўп гол урган футболчи Муҳаммад Салоҳнинг бу жамоадан кетиши ҳар мавсум кенг муҳокама қилинади.

Ёзги трансферлар мавсуми яқинлашаётгани боис, бу масала яна кўтарила бошлади. Мисрлик футболчи бунга ўз муносабатини билдирди.

- Мен бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Мен “Диверпуль”да бахтиёрман, - деди Муҳаммад Салоҳ.

Таниқли журналист Фабрицио Романага кўра, унинг бу фикри келаси мавсум ҳам жамоада қолишини билдиради.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда 48 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобишга 30 та гол ва 11 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!