Муҳаммад Салоҳ: “Ливерпуль”дан ҳаммамиз кетамиз!
“Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ клубдаги келажаги ҳақидаги саволга файласуфларга хос тарзда жавоб қайтарди.
- Мен ҳар куни эрталаб машғулотларга келиб, йигитларни кўрган вақтимни қадрлайман. Биз ажойиб дамларни бирга бошдан ўтказганмиз. Айниқса, уч киши – мен Виржил ван Дейк ва Трент Александер-Арнольд жамоада анчадан бери биргамиз.
Роберто Фирминонинг кетганидан кейин мен ҳаммамиз ҳам бир кун келиб, клубни тарк этишимизни тушиниб етдим.
Шунинг учун ҳам бу ҳолатли юракка яқин олмайман. Мен ҳар доим вақтимни жамоадошларим билан бирга яхши ўтказишга ҳаракат қиламан, - деди Муҳаммад Салоҳ.
32 ёшли мисрлик футболчининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Клуб раҳбарияти ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара ўтказаётган бўлса-да, томонлар ҳали бир тўхтамга келгани йўқ.
Фикрлар