Муҳаммад Салоҳ мўмай даромадли иш топиб қўйганини тан олди

CHERY AUTO

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ яқинда “Ливерпуль” билан янги шартнома имзолаб, яна икки йил ушбу клуб шарафини ҳимоя қилишга розилик берди.

Англия Премьер-лигаси чемпионлиги ва тўпурарлигига сазовор бўлган футболчи “Ливерпуль”дан кетишга жуда яқин келганини, ўзига бошқа жамоа топиб қўйганини ҳам эътироф этди.

- Мен Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш учун жуда яхши имкониятга эга эканим ҳақида ўйлаганим ҳам рост. Агар “Ливерпуль” билан шартнома узайтирилмаса, Саудия Арабистонига кўчиб ўтаман, деб тургандим.

Биз саудияликлар билан жуда яхши музокаралар олиб бордик. “Реал” ва “Барселона” вариантини ҳам сўраяпсизлар. Бу клублар билан мулоқот қилганимиз йўқ, - деди Муҳаммад Салоҳ.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 38 та учрашувда иштирок этиб, 29 та гол урди ва жамоадошларига 18 та голли пас узатди. Ҳар икки кўрсаткич бўйича мисрлик ўйинчи барча рақобатчиларини ортда қолдирди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!