Муҳаммад Салоҳ ўрнини ким эгаллайди?

Муҳаммад Салоҳнинг “Ливерпуль”даги келажаги мавҳум бўлиб турибди. 32 ёшли ҳужумчининг клуб билан шартномаси мавсум охирида тугайди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни узайтириши борасидаги ишлар ҳали самара бергани йўқ. Айрим манбалар мисрлик вингернинг клубдан кетишини таъкидламоқда.

“Қизиллар” Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборган. Todofichajes нашрининг ёзишича, ливерпулликлар “Бавария” ҳужумкор футболчиси Лерой Санени олиб келмоқчи.

28 ёшли футболчининг мюнхенликлар билан шартномаси ёзда тугайди. “Ливерпуль” январь ойида у билан дастлабки битимни тузиши мумкин.

2020 йилдан бери “Бавария” аъзоси ҳисобланган Сане Англия Премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга. Илгари у “Манчестер Сити”да тўп тепган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!