Муҳаммад Салоҳ қанча гол урса ҳам энг зўр тўпурарга етолмайди
Англия Премьер-лигасининг 16-турида “Ливерпуль” футболчилари “Кристал Пэлас” майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Учрашувда мезбонлар дарвозасини ишғол қилган Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасидаги 150-голини нишонлади.
Манбаларнинг таъкидлашича, мисрлик футболчи Премьер-лиганинг энг зўр тўпурарлари ўнлигига кирди. У “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумиси Майкл Оуэнга етиб олди.
Муҳаммад Салоҳ учун навбатдаги нишон “Тоттенхэм”нинг собиқ ҳужумчиси Жермейн Дефонинг натижаси ҳисобланади. Дефо Англия чемпионатларида 162 та тўп киритган.
Муҳаммад Салоҳ чермаҳсул ўйин кўрсатаётган бўлса-да, Англия Премьер-лигасининг энг зўр тўпурари бўла олмаслиги аниқ. Чунки бу номни ўзида сақлаб турган Алан Ширер футболчилик фаолияти даврида ўз ҳисобига 260 та гол ёздириб қўйган.
Фикрлар