Муҳаммад Салоҳ “Рома”ни қўмсаяпти

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “Рома”да ўйнаган даврларини эслаб, италиялик ва англиялик мухлисларни ўзаро таққослади.

- Мен “Рома”да ўйнаган вақтимда Франческо Тоттини уй учрашувида ҳам, рақиб майдонида ҳам олқишлашарди. Худди шу тарзда мухлислар қайси жамоага ишқибозлик қилишидан қатъи назар, Даниэле де Росси, Жанлуижи Буффон ва Алессандро Дель Пьеронинг ҳам ҳурматини жойига қўйишарди.

Англияда бундай бўлмайди. Фанатлар ҳар доим рақибга қарши туради. Италияда эса Буффон қаерга боришига қарамай, ўзи лойиқ бўлган ҳурматни кўради, - деди Муҳаммад Салоҳ.

Мисрлик футболчи 2015-2017 йиллар давомида Рим клуби шарафини ҳимоя қилганидан кейин “Ливерпуль”га ўтди. Жорий мавсумда тажрибали ҳужумчи 40 та учрашувда 28 та гол уриб, 11 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!