Муҳаммад Салоҳ Садио Мане билан уришиб қолдими?

“Ливерпуль”нинг африкалик етакчилари Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане ўзаро келиша олмаслиги ҳақида кўп гапирилади. Уларнинг жамоадоши Эндрю Робертсон бунга ўз муносабатини билдирди.

- Салоҳ ва Мане ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам. Жамоамизнинг барча футболчилари бир бири билан аҳил. Сўнгги йиллардаги муваффақиятларимиз ана шу дўстона муносабатлар маҳсулидир, - деди Робертсон.

Шунингдек, тажрибали ҳимоячи ҳужумда ўйнайдиган футболчилар баъзан худбинлик қилиб туриши ва бу шерикларига ёқмаслиги одатий ҳол эканини ҳам таъкидлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!