
Муҳаммад Салоҳ “синмайдиган рекорд” ўрнатди
Англия Премьер-лигасининг биринчи турида амалдаги чемпион “Ливерпуль” ўз мухлислари кўз ўнгида “Борнмут” жамоаси билан куч синашди.
Голларга бой бўлган баҳс 4:2 ҳисобида Арна Слот шогирдлари фойдасига ҳал бўлди.
Ушбу ўйин якунланиши арафасида рақиб дарвозасини ишғол қилган Муҳаммад Салоҳ такрорланиши жуда қийин бўлган рекорд ўрнатди.
33 ёшли ҳужумчи Англия чемпионатлари тарихида биринчи тур ўйинларида ўнинчи голини киритди. Бунақа натижани Англия футболида ҳали ҳеч ким қайд эта олмаган.
2017 йилдан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммад Салоҳ тўққиз йилдан бери Премьер-лиганинг илк учрашувларида рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келади.
Фикрлар