Муҳаммад Салоҳ тарихий рекорд остонасида турибди
Чемпионлар лигасида “Аталанта” дарвозасини ишғол қилган Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа олдида турибди.
“Кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасидаги голлари сонини 21 тага етказиб олган мисрлик ҳужумчи бу борада рекордчи Стивен Жерард билан тенглашиб олди.
Агар Муҳаммад Салоҳ бу турнирда яна битта гол урса, Чемпионлар лигасида “Ливерпуль” учун энг кўп гол урган футболчи сифатида тарихга киради. Ҳали асосий ўйинлар олдинда эканини инобатга олиб, мисрлик форварднинг рекорд кўрсаткични янада ошириш имкони борлигини ҳам унутмаслик керак.
Фикрлар