Муҳаммад Салоҳ топ-лигалар юлдузларини доғда қолдирди

CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг чемпионлик мавсумида энг сермаҳсул ва фойдали ўйин кўрсатган Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратиш бўйича топ-лигалардаги энг зўр футболчи, деб топилди.

Статистикага ихтисослашган  Squawka портали мисрлик ўйинчи мавсум давомида 86 та хавфли вазият яратганини ҳисоблаб чиқди. Бу кўрсаткич бўйича Салоҳ барча рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирган.

Умумий рейтинг эса, қуйидагича кўриниш олди:

1. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — 86;

2. Майкл Олисе («Бавария») — 75;

3. Коул Палмер («Челси») — 73;

4. Рафинья («Барселона») — 70;

5. Педри («Барселона») — 68;

6. Энцо Фернандес («Челси») — 64;

7. Ламин Ямаль («Барселона») — 63;

8. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — 62;

9. Алекс Баэна («Вильярреал») — 61;

10. Юлиан Брандт («Боруссия» Дортмунд) — 58.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию