Муҳаммад Салоҳ у ишни биринчи уддалади

Анеглия Премьер-лигасининг 26-турида “Ливерпуль” футболчилари “Манчестер Юнайтед” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ дублга эришиб, “Ливерпуль” тарихидаги энг зўр тўпурарга айланиш баробарида яна бир рекорд қайд этди.

Муҳаммад Салоҳ барча турнирларда “Ливерпуль” учун кетма-кет олтита беллашувда рақиблар дарвозасини ишғол қилган биринчи футболчига айланди. Бу ҳайда статистика билан шуғулланувчи Opta портали хабар тарқатди.

Моҳир тўпурар “Ливерпуль”га келганидан буён барча турнирларда урган голлари сонини 129 тага етказиб олди. Бундан кейин унинг ҳар бир голи янги рекорд сифатида қайд этилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!