Муҳаммад Салоҳ ва Кевин де Брюйнени кейинги манзили аниқ
Саудия Арабистони клублари трансфер бозорини ўзгартириб юборди. Араблар жаҳон миқёсидаги юлдузларни жамлашни тўхтатмаяпти.
Бу мамлакат Профессионал лигаси вакиллари Англия чемпионатининг энг машҳур ўйинчиларидан Кевин де Брюйне ва Муҳаммад Салоҳни трансфер қилишга киришди.
Саудия клублари ўта катта маош ва турли бонуслар билан номдор футболчиларни олишда давом этяпти ва бу йўналишлардаги ишларни тўхтатмоқчи эмас.
Саудияликлар тез орада Профессионал лигага “Манчестер Сити” плеймейкери Кейин де Брюйне ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳам етиб келишига қаттиқ ишонмоқда.
Фикрлар