Муҳаммад Салоҳ ва Кевин де Брюйненинг кейинги манзили аниқ
Англия Премьер-лигаси бир неча йилдан бери инглиз футболида порлаб келаётган икки ёрқин юлдуз билан хайрлашишга яқин турибди.
Football Insider нашрининг хабарига кўра, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне лигани тарк этадиган бўляпти. Ёши ўтиб бораётган футболчилар Саудия Арабистонига кўчиб ўтмоқчи.
31 ёшли мисрлик тўпурарга “Ал-Иттиҳод” харидор бўляпти. 31 ёшли бельгиялик ярим ҳимоячини Криштиану Роналду “Ан-Наср”да кутмоқда.
Ҳар икки ўйинчи вакиллари саудияликлар билан музокара олиб бораётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.
Фикрлар