Муҳаммад Салоҳ хурсанд бўлди

  • 24 ноября, 2020, 09:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Мисрда укасининг тўйида қатнашиб, ўша ерда коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Tecno

Карантинга олинган ва шифокорлар назоратида даволанган футболчининг дастлабки икки тести мусбат натижа берганди. Салоҳ маълум муддатдан сўнг учинчи тестни ҳам топширди. “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клоппнинг маълум қилишича, бу галги тест футболчи организмида вирус қолмаганини кўрсатган.

Касалликдан қутилган футболчи АПЛ тиббий протоколига биноан камида ўн кунлик карантинда ўтириши керак бўлади. Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида саккизта гол урди.

Футбол ўйнашни франциялик гўзаллардан ўрганинг! Жамоа беш йил ютқазмади

Клопп Германия термасини бошқарадими? Мутахассис ўз жавобини айтди

Гвардиолани қолгани “Сити” юлдузининг фаолиятига таъсир қилади

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию