Муҳаммад Салоҳ янги мураббийни ҳайратга солди
“Ливерпуль”ни узоқ йиллар давомида бошқарган Юрген Клопп клубни тарк этганидан кейин жамоани янги мавсумда Арне Слотт тайёрлаяпти.
Слотт бошчилигидаги мураббийлар штаби мавсумолди тайёргарлиги жараёнида футболчиларни олти дақиқалик махсус тестдан ўтказди. Ўйинчиларнинг чидамлилик даражасини аниқлашга қаратилган ушбу синовда энг яхши натижани 32 ёшли Муҳаммад Салоҳ қайд этди.
Мисрлик тўпурарнинг жисмоний кўрсаткичлари даражаси юқорилиги мураббийлар штабини ҳайратда қолдирди.
Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан бери ливерпулликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозиргача “қизиллар” сафида 349 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 211 та гол ва 89 та ассист муаллифи бўлган футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёз якунланади.
Фикрлар