Муҳаммад Салоҳдан “юбилей” гол ва коммент

  • 02 Nov 10:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия премьер-лигасининг ўнинчи турида Муҳаммад Салоҳ ва Райан Гравенберх томонидан киритилган голлар амалдаги чемпион “Ливерпуль”га “Астон Вилла” устидан ғалаба келтирди.

Tecno

Шу тариқа, мерсисайдликлар лигада қаторасига тўртта мағлубиятдан кейин яна ғалаба нашидасини сурди.

Учрашувда ҳисобни очган 33 ёшли Салоҳ “Ливерпуль”да киритган тўпулари сонини 250 тага етказиб, ўзига хос “юбилей” голини нишонлади. Бу кўрсаткичга эришиш учун мисрлик ҳужумчи 415 та ўйинда майдонга тушган.

- Буюк клубда голлар учун ажойиб ҳиссиёт беради. Ўзимнинг натижаларимдан фахрланаман ва жуда бахтиёрман, - деди Муҳаммад Салоҳ учрашувдан кейин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бери “Ливерпуль”да ўйнаб келаётган Муҳаммад Салоҳ жамоа билан бирга клублар миқёсидаги деярли барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиққан. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!