Муҳаммад Салоҳни нега ҳурмат қилишмайди?

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл “Лверпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳга нега индивидуал совринлар берилмаётганидан ҳайрон эканини билдирди.

- Мен Муҳаммад Салоҳни бутун дунёда ҳам ҳурмат қилмасликларини ҳис қиляпман.Унинг тарихи ажойиб. Салоҳ “Ливерпуль”га ўтганида эътибор қаратмаган эдим. Кейин ажойиб ўйин кўрсата бошлади. Мен бу узоқ чўзилмайди, кейин мавсумда ўзини кўрсата олмайди, деб ўйладим.

Муҳаммад Салоҳ кейинги мавсумда ҳам зўр ўйнади. Охирги 3-4 йил ичида унинг ҳаракатлари ўзига ҳам, жамоаси фойдасига ҳам ишлади. У жамоасига чемпионлик ва Чемпионлар лигаси ғолиблигини келтирди.

Мен бу ўйинчини нега рамзий терма жамоаларга киритишмаётгани ва унга нуфузли совринлар тақдим этишмаётганини ҳали ҳам тушунмайман. Ваҳоланки, Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасининг энг зўр ўйинчиси, - деди Гари Невилл.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!