Муҳаммад Салоҳнинг иштаҳаси карнай-ку!
“Ливерпуль” мутасаддилари жамоа тўпурари Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома бўйича музокарани давом эттирмоқда.
Маълумотларга қараганда, 29 ёшли мисрлик футболчи маошини икки баравардан кўпроқ оширилишини талаб қиляпти. Муҳаммад Салоҳ ҳафтасига 600 минг фунт миқдорида маблағ олмоқчи.
Амалдаги шартномага кўра, ливерпулликлар тўпурар ҳужумчига ҳафтасига 260 минг фунт тўлаяпти. Лекин бу футболчини қониқтирмаяпти.
Муҳаммад Салоҳнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Унинг трансфер суммаси 100 миллион еврога кўтарилган. Салоҳ жорий мавсумда барча турнирларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва бешта голга аниқ пас оширди.
Фикрлар