Муҳаммад Салоҳнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Аммо у МЮга қарши ўйнамаслиги мумкин
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Премьер-Лиганинг 8-турида, "Лестер"га қарши учрашувда (2:1) олган жароҳати ҳақида баъзи тафсилотлар маълум бўлди.
Салоҳнинг оёқ билагида зўриқиш бўлган ва унга ташхис қўйилди. Хабар қилинишича мисрлик футболчи жиддий жароҳатдан қутилиб қолган.
Ҳужумчи ушбу ҳафтани даволаниш билан ўтказади ва унинг "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнай олиши сўроқ остида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви 20 октябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар