Муҳаммадали Хаджамияров ММА бўйича жаҳон чемпиони!

  • 19 август, 2022, 09:59
  • 0
  • MMA

Айни кунларда БААнинг Абу-Даби шаҳрида 11-12, 13-14, 15-16 ёшли ўсмирлар ўртасида аралаш жанг санъатлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугунга келиб, бир қатор медаллар қўлга киритилди. Жумладан, Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Фарруҳ Мадаминов шогирди Муҳаммадали Ҳўжамиёров -44 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, -80 кг вазн тоифасида А.Абдусатторов ҳам олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, -80 кгда Ҳожиакбар Носиржонов кумуш, -40 кгда Иброҳимжон Ботиров бронза медалини қўлга киритди. 

Бугунги кун дастуридан -48, -52, -56,7,  -61,2, -65,8 кг вазн тоифаларида жанглар ўтказилади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!