Муҳаммадкарим Хуррамов Фужайрада ҳам шоҳсупага кўтарилди

БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг яккалик беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, ушбу кун ҳам терма жамоамиз вакиллари учун муваффақиятли якунланди.

-100 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Муҳаммадкарим Хуррамов мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалда имкониятни бой бериб қўйган полвонимиз бронза медали учун кечган беллашувда покистонлик Ҳусайн Шоҳни мағлуб этди.

Шу тариқа терма жамоамиз вакиллари мазкур Осиё-Океания чемпионатини 1 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлашди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ютуқ орқали дзюдочиларимиз Токио Олимпиадаси рейтингига ҳам қимматли очколарни ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!