Муҳаммадсалим Сотволдиев кучли рақибини мағлуб этди...Ғалабали онларни томоша қилинг

  • 30 ноябрь, 2019, 12:39
  • 0
  • Бокс

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча Россиянинг Москва шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда 66.68 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган юртдошимиз Муҳаммадсалим Сотволдиев (6-3-2-1) навбатдаги рейтинг жангини ўтказди. У мағлубиятсиз одимлаётган мезбонлар вакили Вячеслав Летовальцев (4-4-0-0)га қарши саккиз раундлик қарама-қаршиликда рингга кўтарилади. Қувонарлиси, ушбу баҳсда Муҳаммадсалим рақибини мағлубиятга учрата олди. Тўлиқ саккиз раунд давом этган жангда ҳакамлар ҳамюртимизнинг ғалабасини эътироф этишди. Вячеслав эса фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Маълумот учун, Муҳаммадсалим Сотволдиев Ўзбекистон чемпионлик камари соҳиби саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!