
Муҳим баҳслар олдидан "Барселона"да яна бир йўқотиш
"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Пабло Торре жароҳат олди. Бу ҳақда Каталония жамоасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 22 ёшли ярим ҳимоячи чап тиззасида ноқулайлик ҳис қилмоқда. Шу билан бирга, футболчининг тикланиш муддати ҳозирча номаълумлиги таъкидланмоқда.
Жорий мавсумда Торре барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар