Мужибилло Турсунов ғалабадан сўнг: Ватанимиз байроғини баландга кўтариб, жаҳон чемпиони бўлишга ваъда берамиз
Бугун бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Ўзбекистонлик боксчилардан биринчи бўлиб -60 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов рингга кўтарилди.
Юртдошимиз ҳиндистонлик Вариндер Синҳга қарши рингга кўтарилди. Мужибилло Турсунов 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг SPORTS.uz сайти муҳбирига қуйидаги фикрларни билдирди.
- Бизни қўллаб - қувватлаган ҳаммага раҳмат. Мухлислар яратган атмосферага гап йўқ. Ота-онамиз, устозларимиз, бизга ишонч билдирган федерациямизга каттакон раҳмат айтамиз. Билдирилган ишончни оқлаб, ватанимиз байроғини баландга кўтаришга, жаҳон чемпиони бўлишга ваъда берамиз.
Биринчи бўлиб рингга чиқиш анча масъулиятли бўлар экан. Ҳаяжон, босим бўлди. Аллоҳга шукр, юзимиз ёруғ бўлиб жангни ютиб олдик. Бундан буёғига ҳам чиройли жанглар билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - деди Мужибилло Турсунов.
Фикрлар