Мукофот жамғармаси 25 млн сўм бўлган шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Жорий йилнинг 1 июлидан шахмат бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати (Олий Лига) баҳсларига старт берилди. Мукофот жамғармаси 25 млн сўмни ташкил этувчи мазкур мусобақа 13 турдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистоннинг энг кучли 13 шахматчиси ўзаро дона суришмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Халқаро Шахмат Академияси биносида ўтказилаётган баҳсларда Нодирбек Абдусатторов, Марат Жумаев, Жавоҳир Синдаров, Саидали Юлдашев, Нодирбек Ёқуббоев каби Халқаро гроссмейстерлар ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.
Чемпионатга 14 июль куни якун ясалади ва ғолиб ҳамда совриндорлар тақдирланади.
Фикрлар