Мундиал олдидан бизга рақиблик қилувчи Канада терма жамоаси жаҳон чемпионати учун таркибни эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Канада терма жамоаси бош мураббийи Жесси Марш 2026 йилда ўз мамлакатида ўтадиган жаҳон чемпионати учун якуний таркибни эълон қилди. Мураббий танловига кўра, мусобақа учун 26 нафар футболчи рўйхатга киритилди.
 

Дарвозабонлар: Максим Крепо («Орландо Сити»), Оуэн Гудман («Барнсли»), Дейн Сент-Клэр («Интер Майами»).

Ҳимоячилар: Моиз Бомбито («Ницца»), Дерек Корнелиус («Марсель»), Альфонсо Дэвис («Бавария»), Люк де Фужероль («Фулхэм»), Алистер Джонстон («Селтик»), Алфи Джонс («Мидлсбро»), Ричи Ларея («Торонто»), Нико Сигур («Хайдук»), Жоэл Уотерман («Чикаго Файр»).
 

Ярим ҳимоячилар: Али Ахмед («Норвич Сити»), Тейджон Бьюкенен («Вильярреал»), Матьё Шуаньер (ЛАФК), Стивен Эуштакиу («Порту»), Марсело Флорес («Тигрес»), Исмаэль Коне («Сассуоло»), Лиам Миллар («Халл Сити»), Жонатан Осорио («Торонто»), Натан Салиба («Андерлехт»), Жейкоб Шаффелбург (ЛАФК).
 

Ҳужумчилар: Жонатан Дэвид («Ювентус»), Промис Дэвид («Юнион Сен-Жилуаз»), Сайл Ларин («Мальорка»), Тани Олувасейи («Вильярреал»).
 

Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин Канада терма жамоаси Ўзбекистон ва Ирландия терма жамоаларига қарши назорат учрашувларини ўтказади. Мусобақанинг гуруҳ босқичида эса канадаликлар Босния ва Герцеговина, Қатар ҳамда Швейцария терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!