Мундиал олдидан Қатар терма жамоасида жиддий йўқотиш бор

Диого Жота Қатардаги жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоасига ёрдам бера олмайди. "A Bola" нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль" ҳужумчиси жароҳати туфайли бир ойдан кўпроқ майдонга туша олмайди, шунинг учун у жаҳон чемпионатига қатнаша олмаслиги мумкин. Бироқ, МРТ ҳали натижалари эълон қилмади.

Эслатиб ўтамиз, Диого Жота "Ливерпул"нинг "Манчестер Сити"га қарши АПЛ доирасидаги сўнгги учрашувида ("мерсисайдликлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган) жароҳат олган эди.

Диого Жота Португалия терма жамоаси сафида 28та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган.

Қатардаги жаҳон чемпионати 20 ноябрь куни бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!