Мундиал стартига 24 кун қолди! Жаҳон рекордига яқинлашаётган ва ЖЧ-2022 фаворитларидан ҳисобланган Лионеллар бошчилигидаги Аргентина ҳақида гаплашамиз

ЖЧ-2022 стартига тобора оз вақт қолмоқда. Тарихда илк бор мундиал араб диёрида ва иккинчи маротаба Осиёда ўтказилмоқда. (2002 йилда Япония ҳамда Жанубий Корея турнирга мезбонлик қилган)

Мазкур турнирнинг бир қатор ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Жумладан, куз ойининг охири ва қишнинг аввалида ўтказилиши ҳам қисман футбол мухлислари учун бир янгилик. Сабаби, биз кўриб ўрганиб қолган мундиаллар доим ёзда ўтказиб келинган.

Қайси терма жамоалар ЖЧ-2022да иштирок этишини яхши биласиз. Агар ҳамон бундан хабардор бўлмасангиз яна бир бор эслатиб ўтиб кетамиз. 

World Cup 2022: World Cup 2022 draw: The eight groups in Qatar | Marca

Мундиал стартига 24 кун қолган ва биз кетма-кетликда термалар билан сизни таништириб келяпмиз. Демак, "C" гуруҳи вакили ва мусобақада ғолиби бўлиш учун фаворитлардан бири ҳисобланган Аргентина билан ўзига хос "челленж"имизни давом эттирамиз.

Аргентина терма жамоаси. Аргентина футбол ассоциацияси (AFA)

Ташкил топган: 1893 йил (ФИФА'га 1912 йилда аъзо бўлган)
Бош мураббий: Лионель Скалони
Жамоа сардори: Лионель Месси

Илк расмий баҳси: Уругвай - Аргентина 2:3 (1901 йил)
Энг йирик ғалаба: Аргентина - Эквадор 12:0 (1942 йил)
Энг йирик мағлубият: Уругвай - Аргентина 5:0 (1959 йил), Аргентина - Колумбия 0:5 (1993 йил), Боливия - Аргентина 6:1 (2009 йил), Испания - Аргентина 6:1 (2018 йил)

Айни дам мазкур терма жамоа FIFA рейтингида 3-ўринни банд этиб турибди. Уларнинг рейтингда энг юқори кўрсаткичи 1-ўрин, энг пасти эса 24-поғонани ташкил қилади.

Ушбу юрт термаси бунга қадар ўтказилган Жаҳон Чемпионатларида 17 бора иштирок этган. Биринчи иштирок 1930 йилда бўлган. Айнан ўшанда Уругвайда илк Мундиал ўтказилганди. Қайд этиш лозим, Аргентина икки бора турнир бош совринини қўлга киритган (1978, 1986).
Шунингдек, "альбисилесте" 1930, 1990 ҳамда 2014 йилларда финалда мағлуб бўлиб, кумуш медалларга эга чиққан.

Diego Maradona at World Cup 1986: the archangel

Турниргача босиб ўтилган йўл

Аргентина Қатардаги Мундиалга қадар Конмеболда узоқ йўлни босиб ўтди. Биласиз, мазкур ташкилотга 10 терма аъзо бўлган. Уларнинг ҳар бири ўзаро иккитадан ўйин ўтказади ҳамда 4 терма жамоа тўғридан-тўғри Мундиалга йўл олади. 5-ўрин соҳиби эса бошқа қитъа вакили билан ўтиш ўйинида иштирок этади.

Лионель Скалони шогирдлари саралашда анча муваффақиятли ҳаракат қилди. Жами 39 очко ишлаган Аргентина фақатгина Бразилиядан ортда қолди (45). 27 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган терма ўз дарвозасидан 8 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, уларнинг Бразилияга қарши ўтказилиши кутилган битта ўйини карантин туфайли бекор қилинганди ва мазкур баҳс қайта ўтказилмади. Сабаби, бу беллашувнинг натижаси жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига умуман таъсир ўтказмасди.

Қайд этиш лозим, Аргентина жорий йилда Евро-2020 ғолиби ҳисобланмиш Италия билан "Финалиссима" ўйинини ўтказди. Яъни икки қитъа чемпионлари ўртасида ўзига хос Суперкубок баҳси бўлиб ўтди. Унда Конмебол вакиллари йирик 3:0 ҳисобида "скуадра адзурра"дан устун келди.

Шунингдек, улар 35 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Жаҳон рекордига қадар эса 2 та ўйин қолди. (Маълумот ўрнида, Жаҳон рекорди Манчини бошчилигидаги Италия терма жамоасига тегишли - 37 ўйин)

GettyImages-1400494195

Таркиб

Аргентина терма жамоасида бир қатор жаҳон даражасидаги топ футболчилар ҳаракат қилади. Жумладан, жамоа сардори сўнгги 15 йилликнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланган ва 7 карра "Олтин тўп" соҳиби - Лионель Месси. Шунингдек, Ди Мария, Лаутаро Мартинес, Родриго Де Пауль, Николас Отаменди, Лисандро Мартинес, Эмилиано Мартинес, Кристиан Ромеро, Леандро Паредес ва яна кўплаб гранд клубларда тўп тепувчи юлдуз футболчилар ушбу терма аъзоси ҳисобланади. Йўқотишлар ҳам мавжуд. Жумладан, "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала жароҳати сабаб катта эҳтимол билан Қатардаги Мундиалда "альбисилесте"га ёрдам бера олмайди.

fexuodiwyai57v_

Таркибдаги футболчиларнинг умумий қиймати 608 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатма: Ушбу миқдор сўнгги йиғинга чақирилган футболчиларнинг трансфер нархига кўра, ҳисобланган. Мундиалга чақирилган ўйинчилар номи ҳали маълум эмас.

ЖЧ-2022'даги тақвими

Аргентина "C" гуруҳида Саудия Арабистони, Мексика ҳамда Польша каби термалар билан бир гуруҳдан жой олган. Уларнинг тақвими қуйидагича:

22 ноябрь

15:00 Аргентина - Саудия Арабистони

27 ноябрь

00:00 Аргентина - Мексика

1 декабрь

29 ноябрь

00:00 Польша - Аргентина

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!