Мундиални "ёндирган" футболчини топ клублар ўз таркибида кўрмоқчи
Аргентина терма жамоаси ва "Брайтон" клуби ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер икки топ жамоанинг нишонига тушди. "Diario AS" хабарига кўра, футболчини Лондоннинг "Арсенал" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари сотиб олмоқчи.
Бундан ташқари Лондоннинг яна бир жамоси "Тоттенхэм" ҳам футболчини диққат билан кузатмоқда.
Сўнгги йилларда Макаллистер катта ютуқларга эришди. Шу туфайли у Аргентина терма жамоасига чақирила бошлади. Алексис "оқ-кўклар"нинг жаҳон чемпионатида асосий "фигура"ларидан бирига айланди ва битта гол уриб, битта голга узатма амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи АПЛнинг 14-турига келиб, 5 та гол уришга эришди.
Фикрлар