Мураббий Аббосбек Файзуллаевга шарт қўйди

Аббосбек Файзуллаев ёш бўлишига қарамай, футболда анча катта масъулиятни ўз зиммасига оляпти. 20 ёшли футболчи бугунги кунда ЦСКА ҳужумларини ташкил қилишга масъул ҳисобланади.

Файзуллаев секин-аста Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам ўзига жой ажратиб олмоқда. Энг муҳими, клубда бўладими ёки терма жамоада, Аббос майдондаги тушганидан кейин ўйинни кучайтираётгани ёққол кўриниб турибди.

IMG_1098

Аббосбек Файзуллаевнинг “Пахтакор”даги биринчи мураббийи Дмитрий Ан шогирди олдида катта вазифалар борлигини таъкидлади.

- Аббос Туркманистон терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушиши билан ўйин жонланди. Эрон билан бўлган баҳсда ҳам Файзуллаев маҳоратини намойиш эта олди.

Менга терма жамоада ҳам унга ўйин амалиёти берилаётгани маъқул келяпти.

Тез орада уни бошланғич таркибда ўйнатишларига умид қиламан. Аббос асосий таркибдаги жойини мустаҳкамлаб олиши керак.

Файзуллаев ўйинни кучайтираётгани, мураббий кўрсатмаларини тўлиқ бажараётгани ва ўйиндан тушиб қолмаётгани кўриниб турибди, - деди Дмитрий Ан.

2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш турнирини Ўзбекистон миллий терма жамоаси муваффақиятли бошлаганидан хабарингиз бор.

Бош мураббий Сречко Катанец терма жамоамизда ўйинчиларнинг иродасини анчагина тоблаганини намойиш қилди. Туркманистон билан бўлган баҳсда биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган ҳамюртларимиз кейинчалик учта гол уриб, мағлубиятга ғалабага айлантирди. Ашхободдаги баҳс сунъий қопламали майдонда ўтказилган ва унинг сифати юқори эмаслиги футболчиларимизга қийинчилик туғдирди.

Тошкентдаги “Бунёдкор” аренасида Эрон терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувда ҳам футболчиларимиз ирода кўрсатди. Биринчи бўлимда кутилмаганда иккита гол ўтказиб юборган вакилларимиз ўйиннинг иккинчи ярмида ҳисобни тенглаштирди. Ғалаба тўпини киритиш учун озгина вақт ва бироз омад етишмади.

Аббосбек Файзуллаев ҳар икки баҳсда ҳам захирадан майдонга туширилди ва фаол ҳаракатлари билан ўйинни кучайтирди.

Файзуллаев ёздан бери миллий жамоага жалб қилиб келинмоқда. У ҳозиргача олтита ўйинда иштирок этиб, битта гол уришга муваффақ бўлган. 20 ёшли ҳужумкор футболчи ҳали миллий терма жамоада бирорта беллашувни тўлиқ ўтказгани йўқ.

IMG_4308

Шунга қарамай, Аббос ЦСКАда асосий фигуралардан ҳисобланади. У “армиячилар” сафида мунтазас бошланғич таркибда майдонга тушмоқда ва ўйинда тўлиқ иштирок этяпти.

Буни Файзуллаевдан ҳеч ким кутмаганди

Шомуродов қадрдонинг бўлса, жамоангга чақир!

Легионеримиз: Асосий таркибда ўйнашга тайёрлигимни исботлайман

Мураббий бу гапларни Файзуллаев кетиб қолгани учун айтган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!