Мураббий билан тортишган "Аталанта" сардори жамоадан кетади

"Аталанта" сардори Алехандро Гомес жорий қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Гомес Чемпионлар лигасининг "Мидтьюлланд"га қарши баҳсда бош мураббий Жан Пьеро Гасперини билан тортишиб кетган ва уларнинг ўзаро муносабатларига жиддий путур етган.

Алехандрога "Торино"дан қизиқиш бўлмоқда. Туринликлар унинг Андреа Белоттига билан ажойиб тандем юзага келтира олишига ишонмоқда. Аммо Гомеснинг йиллик маоши 2 млн еврони ташкил этади ва бу “Торино”ни ўйлантириб қўйиши мумкин.

Алехандро Гомес жорий мавсум А Серияда 9 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!